Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Канадада жазирама қурбонлари 50 нафарга етди

Канадада жазирама қурбонлари 50 нафарга етди

Фото:«Canada Live News»

Канаданинг Квебек провинциясида кучли иссиқ туфайли ҳалок бўлганлар сони 50га етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.

Квебек соғлиқни сақлаш вазири Люси Чарлбуа қурбонларнинг сони 50 нафар эканини тасдиқлаган.

Хабар берилишича, 6 июл куни Канада атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги 28 киши қурбон бўлган Монреал шаҳридаги жазирама ва тўфон ҳақидаги огоҳлантиришни бекор қилган.

«Намлик даражаси тушганига қарамай, хавф юқорилигича қолмоқда»,- дейди Канада тез ёрдам кўрсатиш хизмати вакили.

Аввалроқ Монреал шаҳрида 6 киши иссиқдан ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг