Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кобулда 26 жангари қўлга олинди

Кобулда 26 жангари қўлга олинди

Фото: «РИА Новости»

Афғонистон махсус кучлари Кобул шаҳрида ИШИДга алоқадор 26 жангарини Ашуро куни (Муҳаррам ойининг 10-куни, яъни 20 сентябрь) арафасида қўлга олишди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» ахборот агентлиги.

«1TV» телеканали маълумотларига кўра, террорчилар шу ҳафтада ўтказилиши режалаштирилган тадбирларида ҳужум уюштирмоқчи бўлишган.

Ҳибсга олиш ишлари уч кун давом этган. Қўлга олинганлар орасида террорчи ташкилот раҳбари ҳам бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг