Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Колумбияда кўчки оқибатида 19 инсон ҳалок бўлди

Колумбияда кўчки оқибатида 19 инсон ҳалок бўлди

Фото: «Twitter»

Колумбия жануби-ғарбидаги Каука вилоятида кўчки оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, камида 19 нафар инсон ҳалок бўлди, 5 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.

Тўхтовсиз ёмғирлар оқибатида 21 апрель эрта тонгда Россас муниципалитетида кўчки кузатилди. Камида саккизта уйга зарар етган, Панамерика шоссеси бекилиб қолган. Қутқарув ишлари давом этмоқда.

Колумбия тоғли ҳудудларида кўчкилар кўп кузатилади, айниқса, ёмғирлар мавсумида ва Анд тоғларининг ўрмонлари кесилган ҳудудларида қўл учида қурилган уйлар ва тор йўллар кўп талафотга учрайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг