Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кореяда вертолёт ҳалокатга учради

Кореяда вертолёт ҳалокатга учради

Фото: «journalist.today»

Жанубий Кореянинг Пхохан шаҳри яқинида ҳарбий денгиз кучларига тегишли вертолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида 5 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда «Ренхап» агентлиги маълумотларига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Экипаж аъзоларидан яна бир киши жароҳатланиб шифохонага ётқизилган.

«MUH-1» русумли амфибия-вертолёт машғулот парвози вақтида қулаган.

Вертолет учиш-қўниш чизиғига 10 метр баландликдан қулаган.

Ҳалокатга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Суриштирув гуруҳи ҳодиса бўйича текширув олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг