Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коста-Рикада 6,1 балли зилзила юз берди

Коста-Рикада 6,1 балли зилзила юз берди

Фото: «korrespondent.net»

Коста-Рикада 6,1 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Ер ости силкинишлар Панама билан чегарага яқин ерда, Голфито шаҳридан 17 км. узоқликда кузатилган. Табиий офат ўчоғи 15,9 км. чуқурликда жойлашган.

Айтилишича, биринчи силкинишдан 20 дақиқадан сўнг унча узоқ бўлмаган ҳудудда яна бир 4,6 магнитудали зилзила рўй берган

Жабрланганлар ва талофотлар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган. Цунами хавфи эълон қилинмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг