Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Курдистон ишчи партияси Туркия ҳукуматига қарши ҳарбий амалиётларни вақтинча тўхтатди

Курдистон ишчи партияси Туркия ҳукуматига қарши ҳарбий амалиётларни вақтинча тўхтатди

Фото: «AP Photo / Ali Unal»

«Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси (КИП) мамлакатда ўтаётган парламент ҳамда президент сайловлари муносабати билан ҳукуматга қарши сиёсий ва ҳарбий ҳаракатларни вақтинча тўхтатиб туради. Бу ҳақидаги қарор 23 июнь тунидан кучга кирган», — дея хабар бермоқда «РИА Новости».

«Ҳукуматга қарши ҳаракатлар 24 соат мобайнида тўхтатиб турилади. Бундан кўзланган мақсад курдларга сайловда қатнашишлари учун хавфсиз ва қулай шароитларни яратиб беришдир», — дейилади партия баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 июнь куни Туркияда муддатидан олдин парламент ҳамда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Президент лавозими учун курашда амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон етакчилик қилиши кутилмоқда. Ўтказилган ижтимоий сўров натижасига кўра у 47-48 фоиз овоз тўплаб иккинчи турга йўл олади. Иккинчи турда унга мухолифатдаги Халқ республикачилар партиясидан Муҳаррам Инже рақиб бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг