Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

КХДР ва Жанубий Корея раҳбарлари биргаликда тинчлик дарахтини экишади

КХДР ва Жанубий Корея раҳбарлари биргаликда тинчлик дарахтини экишади

КХДР раҳбари Ким Чен Ин ва Жанубий Корея президенти Мун Чэ Ин Корея яриморолини ажратиб турувчи демаркацион чизиқ ҳудудида биргаликда дарахт экишади. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Ушбу рамзий маросим ҳақида президент маъмурияти раҳбари Лим Чон Сок юқори даражали учрашув чоғидаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Хабар қилинишича, саммитдан сўнг мамлакатлар раҳбарлари 1953 йили – уч йиллик Корея уруши якунланган йил ўсишни бошлаган қарағай дарахтини экишади. Дарахт олдига эса «Тинчлик ва тараққиёт дарахти» ёзуви туширилган тош ўрнатилади. Дарахт учун тупроқ Жанубий Кореянинг Чежудо оролидаги Халласан тоғи ва КХДРнинг Хитой билан чегарасида жойлашган Пэктусан вулқонидан олиб келинган.

Шунингдек, таъкидланишича, Ким Чен Ин дарахтга Сеул орқали оқувчи Ханган дарёсидан, Мун Чэ Ин эса Шимолий Корея ҳудудидан ўтувчи Тэдонган дарёсидан сув қуяди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг