Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

КХДРда ЙТҲ оқибатида хитойлик саёҳатчилар ҳалок бўлди

КХДРда ЙТҲ оқибатида хитойлик саёҳатчилар ҳалок бўлди

Фото:«Flickr.com»

КХДРда автобус билан содир бўлган ЙТҲ оқибатида ўттиздан ортиқ киши вафот этди. Бу ҳақда Хитойнинг «CGTN» телеканалига асосланиб,  «РИА Новости» хабар қилмоқда.

«КХДРда туристик автобус кўприкдан қулаши оқибатида ўттиздан ортиқ киши ҳалок бўлди», — дейилади телеканалнинг «Twitter»даги саҳифасида. Телеканал ЙТҲнинг бошқа тафсилотларини эълон қилмаган.

Ўз навбатида, Хитой ТИВда қурбонларнинг аксарияти хитойлик саёҳатчилар бўлгани айтилган. Воқеа жойига Хитой элчихонаси ва КХДР ТИВ вакиллари етиб келган. Таъкидланишича, айни дамда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг