Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ливияда Халифа Хафтарнинг штаби портлатилди

Ливияда Халифа Хафтарнинг штаби портлатилди

Фото: «Reuters»

Ливия миллий армияси фелдмаршали Халифа Хафтарнинг штабида икки марта портлаш бўлди. Хабарда айтилишича, Дерна шаҳридаги штаб яқинида иккита автомобил портлатилган.

Портлаш натижасида 18 ҳарбий яраланган. Эслатиб ўтамиз, Хафтар 4 апрелда Ливия портахти Триполига юриш бошлаган эди. Шундан буён мамлакатда ҳарбий ҳаракатлар давом этиб келмоқда.

Хафтар май ойи охирида Парижга қилган сафари давомида Франция президенти Эммануэл Макроннинг ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги илтимосини рад этган эди. Ливияда 2011 йилда фуқаролар уруши бошланиб кетган ва 1969 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётган Муаммар Каддафи ўлдирилганди.

Шундан буён мамлакатда қўш ҳокимчилик давом этиб келмоқда. Ливия шарқидаги Тобрук шаҳрида парламент жойлашган ва ғарбда, Триполида миллий келишув ҳукумати давлатни бошқаришга уринмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг