Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лотереясига 76,3 миллион чиққан британиялик ишдан бўшади

Лотереясига 76,3 миллион чиққан британиялик ишдан бўшади

Фото: «EuroMillions lottery»

Англиялик 51 ёшли Эндрю Кларк лотереядан жек-пот ютиб олди — 76,3 миллион фунт стерлинг! Бу ҳақда «Mirror» ёзмоқда.

Воқеанинг қизиқ жиҳати шуки, Эндрю лотереяни сотиб олишга олиб, уни унутиб юборган экан. Лотерея ўйналганидан сўнг орадан бир ой ўтиб, жиянининг қистови билан машинасининг ғаладонида ётган чиптани текшириб қараса — ютуқли бўлибди...

Шу тариқа Эндрю Кларк Британия лотереялари тарихидаги катталиги бўйича 12-ютуқ соҳибига айланди. Агар у яна беш ойгача лотерея ташкилотчиларига мурожаат қилмаганида пуллар хайрия хайрияга кетарди. Мультимиллионерга айланган Кларк биринчи навбатда ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди, у энди саёҳатга чиқишни мўлжаллаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг