Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лукашенконинг гапларини Песков изоҳлади...

Лукашенконинг гапларини Песков изоҳлади...

Фото: «РИА Новости»

Россияга навбатдаги сафари арафасида Беларусь президенти Александр Лукашенконинг кайфияти кўнгилдагидек эмас.

Кейинги пайтларда икки давлат ўртасида юзага келган айрим тушунмовчиликлар, шунингдек, сиёсий доирадаги баъзи амалдорларнинг қарашларидан келиб чиқиб, Беларусь етакчиси кеча шундай дейишгача борди: «...Россияни «қардош давлат» дейишга тил бормай қоляпти. Начора, «қардош» дейилмаса, «шерик» деймиз-да». Бу ҳақда «РИА Новости» ёзмоқда.

Кутилганидек, Россия президентининг матбуот котиби дарҳол бу гапга изоҳ беришга тушди: «Россия ва Беларусь қардош ва иттифоқдош давлатлардир. Бундан бошқача бўлиши мумкин эмас. Тўғри, баъзан у ёки бу масалада ўртада саволлар туғилиб қолади. Бироқ уларга ечим доим топилган».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг