Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Малида саҳрода йўқолган 17 киши ҳалок бўлгани аниқланди

Малида саҳрода йўқолган 17 киши ҳалок бўлгани аниқланди

Малининг Тимбукту шаҳри шимолидаги саҳрода йўқолган 17 киши топилди, бироқ улар аллақачон ҳалок бўлган экан. Бу ҳақда «Haber7» хабар қилмоқда.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, шу йил 21 июнь куни 17 киши Жазоирдан Тимбукту шаҳри сари йўлга чиққан.

Икки кун давомида Тимбукту шаҳрига етиб бориши мўлжалланаётган уловдагилар аҳволидан хабар олиш имкони бўлмаган.

Суриштирувлар натижасида Тимбукту шаҳридан 130 километр шимолда улов топилган. Ундаги барча йўловчилар ҳалок бўлган экан.

Ҳайдовчи чўлдаги қум бўрони туфайли йўлдан адашгани тахмин қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг