Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Машҳур осмонўпар бино сотувга қўйилади

Машҳур осмонўпар бино сотувга қўйилади

Фото: «Ведомости»

Нью-Йорк рамзларидан бири — Манхэттендаги машҳур «Chrysler Building» осмонўпар биноси сотувга қўйилади. «Крайслер-билдинг»га хизмат кўрсатиш унинг хўжайинларига қимматга тушмоқда, деб ёзмоқда «The Wall Street Journal» газетаси «NYC Capital Markets Group» директорлар кенгаши раиси Дарси Стэкка асосланиб.

Ҳозир Манхэттен осмонўпари Абу-Даби давлат фонди «Abu Dhabi Investment Council» (90 фоиз) ҳамда Нью-Йоркнинг «Tishman Speyer Properties» қурилиш компаниясига тегишли.

Газетанинг қайд этишича, афсонавий бинони сотиб олувчилар унинг олдинги хўжайинлари дуч келган муаммоларга тўқнаш келиши мумкин. Масалан, бино жойлашган ер ижарасининг ўзи йилига 32,5 миллион долларга тушади, айтиш керакки, ижара тўлови йилдан-йилга ошиб боряпти. Баландлиги 319 метрга тенг бино реновацияси учун 1997 йили 100 миллион доллар сарфланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг