Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Машҳур «Time» журнали сотилмоқда

Машҳур «Time» журнали сотилмоқда

Фото: «Thehindu.com»

CNN ёзишича, америкалик миллиардер Марк Бениофф ва унинг хотини нуфузли «Time» журналини «Meredith» конгломератидан сотиб олишмоқда. Битим бир ойда ёпилиши кутилмоқда. Журнал Бениоффлар оилавий сармоясига айланади.

«Time» 190 миллион долларга баҳоланди.

«Time» 1923 йилдан бери чоп этиб келинади. Бош офиси Нью-Йоркда жойлашган. Ҳар ҳафтада чиқувчи бу нашр АҚШдаги энг оммалашган журнал саналади.  

Эслатиб ўтамиз, «Meredith» конгломерати «Time Inc» ноширлик компаниясини ўтган йили 2,8 миллиард долларга сотиб олганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг