Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мексикада 5,5 балли зилзила содир бўлди

Мексикада 5,5 балли зилзила содир бўлди

Фото: «Twitter»

Мексика марказий қисми ва жануби-ғарбида ер ости силкинишлари кузатилди. Зилзила магнитудаси 5,5 баллни ташкил этди, деб хабар берди «El Arte de Servir».

Мамлакат миллий сейсмология хизмати маълумотига кўра, зилзила ўчоғи Пинотепа-Насьональ (Оахака штати)дан 65 километр олисда жойлашган бўлиб, маҳаллий вақт билан 22 апрель куни соат 15:15 да кузатилган.

Маълумот учун: 2019 йилнинг март ойида Мексиканинг Оахака штатида беш соат мобайнида 42 маротаба (!) ер қимирлаши қайд этилганди. Ўшанда зилзила магнитудаси 1,9 дан 4,4 баллгача бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг