Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тереза Мэй Макрон билан учрашувга кетаётиб автоҳалокатга учради

Тереза Мэй Макрон билан учрашувга кетаётиб автоҳалокатга учради

Фото: «Global Look Press»

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашувга кетаётиб автоҳалокатга учради. Ҳукумат раҳбари жароҳатланмаган, дея хабар берди «Express» британ нашри.

Делегацияни иккита полиция мотоцикли кузатиб бораётган эди. Улардан бири автомобил билан тўқнашиб кетган. Жароҳатланган полициячилар касалхонага ётқизилган.

Кортежда, шунингдек, Белгия бош вазири Шарл Мишел ҳам бўлган.

Белгиялик сиёсатчининг вакилига кўра, бу бахтсиз ҳодиса бўлган. Полиция эса ҳали бу борада расмий баёнот бермаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг