Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миграция муаммоси Европани парчалаб юбориши мумкин

Миграция муаммоси Европани парчалаб юбориши мумкин

Фото:«AP»

Польша президенти девони мудири Кшиштоф Шерский миграция муаммоси Европани парчалаб юбориши мумкинлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Куни кеча Брюссель шаҳрида Европа иттифоқининг миграцияга бағишланган норасмий учрашуви бўлиб ўтди. Йиғилишда аниқ бир қарорга келинмаган бўлса-да, лекин тадбир иштирокчиларининг ноқонуний миграцияга қарши курашиш ва Еврота иттифоқи чегараларини мустаҳкамлаш бўйича фикри бир жойдан чиқди.

«Шубҳасиз, миграция муаммоси Европани ва унинг барча давлатларини парчалаб юбориши мумкин», – дея иқтибос келтиради «РАР» агентлиги.

«Биз Европа иттифоқидаги миграция муаммосини бартараф эта олмаймиз. Польша давлати каби муаммонинг келиб чиқиш сабабларини қидириб, уни жойда ҳал этган маъқул», – деган Кшиштоф Шерский.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг