Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москвада Иосиф Кобзон билан видолашув маросими ўтказилмоқда

Москвада Иосиф Кобзон билан видолашув маросими ўтказилмоқда

Фото: «esquire.ru»

Чайковский номидаги Москва концерт залида санъаткор ва депутат Иосиф Кобзон билан видолашув маросими бўлиб ўтмоқда.

Хонанданинг ҳамкасблари Кобзоннинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдириб, марҳумнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирмоқда.

Айтилишича, Кобзон онасининг ёнига дафн этилади.

Эслатиб ўтамиз, Халқ артисти, Давлат думаси депутати Иосиф Кобзон 30 август куни 81 ёшида узоқ давом этган касаллик туфайли вафот этди. У уч мингга яқин қўшиқлар муаллифи, Россия ва МДҲ давлатларининг 20дан зиёд шаҳарларининг фахрий фуқароси ҳисобланади. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Кобзоннинг оиласи Украинадан Ўзбекистонга кўчиб келиб, Янгийўлда яшаган. Кобзон бу даврларни ўзи ҳақидаги интервьюларда кўп бор ёдга олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг