Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москваликлар Европадаги энг баланд бинони қуришмоқчи

Москваликлар Европадаги энг баланд бинони қуришмоқчи

Фото: «РИАМО»

Москва шаҳрида Европадаги энг баланд бино қурилади. «Kp.ru» ёзишича, бу ҳақда шаҳар мэрининг шаҳарсозлик сиёсати ва қурилиш бўйича ўринбосари Марат Ҳуснуллин маълум қилган.

Гап «Москва-Сити» комплексида қурилиши режалаштирилган баландлиги 400 метрдан юқори 104 қаватли тураржой ҳақида кетмоқда. Бинонинг умумий майдони уч юз минг квадрат метр бўлиб, катта қисми яшаш учун берилади. Эллик минг квадрат метри эса офисларга ажратилади.

Қурилиш тўлиғича Москва шаҳар ҳукуматига қарашли «Мосинжпроект» компанияси томонидан беш йил давомида ниҳоясига етказилиши айтилган.

Дунёда 350 метрдан баланд 60 дан зиёд бино бор. Уларнинг энг баланди Дубайдаги 163 қаватли Бурж-Халифадир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг