Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мусевени: «Президентлик ёш танламайди»

Мусевени: «Президентлик ёш танламайди»

Фото: «ВладТайм»

Ўз юртидаги «кичик ғалаба»дан илҳомланган Уганда президенти Йовери Мусевени Африка мамлакатларига юзланди ва... давлат раҳбарлари учун ёш чегараларини (тепадан...) олиб ташлашга чақирди.


«Кичик ғалаба»

Бир ойча илгари Уганда Олий суди парламентнинг мамлакат президентидан ёш чегарасини олиб ташлаш қарорини қўллаб-қувватлади. Маълумот учун: Йовери Мусевени Уганда президентлик «тахти»га ўтирганига 33 йилдан ошди.


Йовери Мусевенининг фикрича, президентлик фаолияти муддатлари чекланишию давлат раҳбари учун «пенсия ёши»нинг конституцияларда мустаҳкамлаб қўйилиши оқибатида Африка мамлакатлари истеъдодли ва тажрибали етакчиларидан мосуво бўлмоқда. Бу ҳақда Танзаниянинг «ZanzibarLeo» янгиликлар нашри ёзмоқда.

Мусевени 88 ёшли инсон бошқараётган Тунисни ибрат қилиб кўрсатди: Африка мамлакатларини кексалар бошқариши — энг оқилона йўл.

Айтмоқчи, 74 ёшли Мусевени 2021 йилги президентлик сайловларига тараддудни бошлаб юборган, агарда ғалаба қозонгудек бўлса (бунинг эҳтимоли катта), Африканинг рекордчи президентларидан бирига айланади.

Уганда парламенти Мусевени президентлик сайловларида қатнашишига имконият яратиш учун конституцияга икки марта ўзгартириш киритган: 2005 йили президентлик муддатига чеклов, 2017 йили президент ёшига қўйилган чеклов (75 ёш) олиб ташланган.

Кези келганда Мусевени Угандани коррупция ботқоғидан тортиб олиб, тўғри ривожланиш йўлига қўя олганини эътироф этмаслик адолатдан бўлмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг