Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Музейга саёҳат аёлга ўзидаги хавфли касалликни аниқлашга ёрдам беради

Музейга саёҳат аёлга ўзидаги хавфли касалликни аниқлашга ёрдам беради

Фото: «Telegraph.co.uk»

Аёл Шотландияда «Хаёлотлар дунёси» музейига боргандан сўнг ўзида кўкрак саратони борлигини билиб қолди, деб хабар берди «Daily Mirror» газетаси.

41 ёшли Бал Жилл оиласи билан музейни саёҳат қилаётганда иссиқлик камераси ўрнатилган хонага киришади ва у ерда расмга тушишади. Суратларда аёл ўзининг кўкрагида шубҳали доғга кўзи тушади.

— Бундай доғ бошқаларда йўқлигига ишонч ҳосил қилдик. Бу бизга жуда ғалати туюлди. Мен экранда ўзимни расмга олдим ва музейнинг қолган қисмларини томоша қилишни давом эттирдик, — дейди аёл.

Бир неча кундан сўнг аёл ҳалиги расмни эслаб қолди ва суратдаги доғга изоҳни Интернетдан излаб кўрди. Шундан сўнг у шифохонага борди: унга эрта босқичдаги саратон ташхисини қўйишди.

Англиялик хоним иккита операцияни бошидан ўтказди. Ҳозир учинчисига ҳозирлик кўрмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг