Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

НАТО Черногориянинг ҳаво ҳудудини қўриқлайди

НАТО Черногориянинг ҳаво ҳудудини қўриқлайди

НАТО ўтган йили аъзоликка қабул қилинган Черногориянинг ҳаво ҳудудини қўриқлашини маълум қилди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Брюсселдаги НАТО қароргоҳидан маълум қилинишича, НАТОга аъзо икки давлат – Италия ва Греция ҳарбий ҳаво кучлари шу йил 5 июндан эътиборан Черногориянинг ҳаво ҳудудини қўриқлай бошлайди.

Бунга Черногориянинг илтимоси сабаб бўлган. Черногориянинг ҳарбий самолётлари бўлмагани туфайли унинг ҳаво ҳудуди хавфсизлиги НАТО томонидан таъминланади.

Айни пайтда Испания, Португалия ва Франция Болтиқбўйи давлатлари – Латвия, Литва ва Эстониянинг ҳаво ҳудуди хавфсизлигини таъминлаб келмоқда. Италия самолётлари Словенияга кўмак берса, Англия самолётлари Руминия осмонида парвоз қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг