Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нега мамлакатлар пойтахтларини ўзгартириб туради?

Нега мамлакатлар пойтахтларини ўзгартириб туради?

Фото: «112.ua»

Миср ўз пойтахтини шарққа кўчирмоқда — ҳукумат эски пойтахтдан 45 километр узоқликдаги Янги Қоҳирага 2020 йилнинг ўрталаридан кўчиб ўтади. Бу ҳақда «Regnum» Мисрнинг «Al-Ahram» ахборот агентлигига асосланиб хабар берганди.

Барча ҳукумат идоралари, ҳатто барча чет эл элчихоналари Янги Қоҳирага кўчиб ўтади.

Нега пойтахт кўчирилмоқда?

Чунки Эски Қоҳирада аҳоли ҳаддан зиёд кўпайиб кетган (20 миллион киши) ҳамда транспорт тизими жуда муаммоли.

Янги Қоҳира

Янги пойтахтда замонавий инфратузилма бўлади, аҳолиси 5 миллиондан ошмайди.

Нега мамлакатлар пойтахтларини ўзгартириб туради?

Буни айрим мамлакатлар мисолида кўриб чиқамиз.

Бразилия

Бразилиа

Худди юқоридаги каби муаммо сабаб, 1960 йили Бразилия пойтахти океан бўйидаги Рио-де-Жанейродан қитъа ичкарисида махсус қурилган янги пойтахт — Бразилиа шаҳрига кўчирилган. Бу шаҳарни қуришга 2 трлн. доллар сарфланишига қарамай, мамлакатда фавелалар (харобалар) сони камаймади.

Нигерия

Абужа

Пойтахт Лагосда аҳоли сони ўсиши назорат қилиб бўлмас даражага етганидан сўнг, 1991 йилда Нигерия ҳукумати пойтахтни 1828 йилда қурилган Абужага кўчиришга мажбур бўлди. Нега айнан бу шаҳар танланди? Бунда шаҳарнинг этник нейтраллиги муҳим аҳамият касб этди — биргина шу ерда мамлакатдаги уч асосий халқ тинч-тотув яшамоқда.

Қозоғистон

Остона

Қўшни мамлакат 1997 йили ўз пойтахтини Олмаотадан Остонага кўчириши замирида бошқа сабаб ётибди. Олмаота ҳудудининг катталиги бўйича жаҳонда тўққизинчи ўринда турувчи Қозоғистоннинг бир чеккасида жойлашган, мамлакат иқтисодий тараққиётига янги куч бериш мақсадида том маънода янги пойтахт учун унинг юраги — қоқ маркази танланди.

Мьянма

Нейпьидо

Бу мамлакат ҳам пойтахтини 2005 йили океан бўйидан қитъа ичкарисига кўчирди. Аниқ сабаби келтирилмаган бўлсада, бир факт аниқ: эски пойтахт Янгонга мунтазам денгиз тўфонлари хавф солиб турарди, янги пойтахт Нейпьидо эса бирмунча ичкарида жойлашган.

Палау

Нгерулмуд

Тинч океанидаги жимитдеккина Палау мамлакати 2006 йили пойтахтини 10,5 минг киши яшовчи Корор шаҳридан янги қурилган Нгерулмудга кўчирди. Бу ерда атиги битта бино — Капитолий бор, ҳукумат шу ерда фаолият юритади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг