Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ноқулай об-ҳаво 60 дан зиёд кишининг умрига зомин бўлди

Ноқулай об-ҳаво 60 дан зиёд кишининг умрига зомин бўлди

Японияда ёққан кучли жала туфайли ҳалок бўлганлар сони 62 нафарга етди. Бу ҳақда «CА-news.org» хабар бермоқда.

45 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

«Киодо» агентлиги маълумотларига кўра ҳалок бўлганларнинг аксарияти Хонсю оролининг жануби-ғарбий ҳудудидаги Хиросима вилояти ҳамда Сикоку оролидаги Эхиме вилоятида яшаган.

«NHK» телеканали маълумотларига қараганда 6 киши ўзини билмай қолган, 45 киши эса бедарак йўқолган.

«Ассошиэйтед Пресс» агетлиги маълумотларига кўра эса 76 киши ҳалок бўлган.

Шу йил 6 июль куни Япониянинг марказий ва жануби-ғарбий ҳудудларида кучли жала ёққан эди. Эртаси куни эрталаб сув сатҳи қатор уйларнинг иккини қаватигача кўтарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг