Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар: тарихдаги энг қўрқинчли зилзила хавфи бор

Олимлар: тарихдаги энг қўрқинчли зилзила хавфи бор

Фото: «Sciencealert.com»

Массачусетс Амҳерст университети олимлари Калифорния (АҚШ) даги Сан-Андреас ёриғи бўйлаб бир неча ойлардан бери микро ер силкинишлари содир бўлаётганини аниқлашди. Ҳодиса сабаблари на сейсмологлар, на бошқа олимларга маълум, деб хабар қилмоқда «Science Alert».

Тинч океани ва Шимолий Америка литосфера плиталари оралиғидаги Сан-Андреас ёриғининг узунлиги 1300 километр. Бутун Калифорния бўйлаб ўтган бу ёриқ олдин икки марта катта зилзилага сабаб бўлган. Олимларнинг таъкидлашларича, ушбу литосфера плиталарининг силжиши ёки фанга номаълум чуқур ер остидаги исталган бошқа жараёнлар 8,0 ва ундан юқори магнитудали зилзилани келтириб чиқариши мумкин.

Фото: © UMass Amherst/Michele Cooke

Бу ҳаммаси эмас. Сан-Андреасдан ташқари, Калифорнияда «тектоник бомба» — Ҳейворд ёриғи ҳам бор. Ҳейворд АҚШнинг энг чиройли шаҳарларидан бири Сан-Франциско жойлашган қирғоқбўйи ҳудуди бўйлаб ўтган.

Агарда олимларнинг хавотири чинга айланса, «трамвайлар шаҳри» ортидан «фаришталар шаҳри» — Лос-Анжелес ҳам йўқликка равона бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг