Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мактабни 1,5 йилда тамомлаган 8 ёшли болакай университетга ўқишга кирди

Мактабни 1,5 йилда тамомлаган 8 ёшли болакай университетга ўқишга кирди

Фото: «Hurriyet»

Бельгияда ўрта мактабни 1,5 йилда тамомлаган 8 ёшли болакай университетда ўқишни давом эттиради. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

«BBC» маълумотларига кўра, 6 йиллик умумий таълимни 1,5 йилда тугатган 8 ёшли Лаурент Симонс эндиликда ўқишни университетда давом эттиради. Болакайнинг билим савияси IQ тести бўйича 145 баллга тенг.

Бельгиянинг «RTBF» радиосига интервью берган болакай энг севимли фани математика эканини, дастлаб шифокор ёки астронавт бўлишни орзу қилганини айтган.

Лицейни тамомлаган Симонс 2 ойлик таътилдан кейин университетда ўқий бошлайди.

Лаурентнинг отаси ўғли асло ўйинчоқ ўйнамаганини маълум қилган.

«Ўғлим эртага дурадгор бўламан деса ҳам албатта унинг бу ишни уддалашига ишонаман», – деган Симонснинг отаси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг