Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Президенти ҳам виртуал қабулхона очади

Қозоғистон Президенти ҳам виртуал қабулхона очади

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаевнинг виртуал қабулхонаси 22 апрель куни иш бошлайди, дея хабар беради Давлат раҳбари матбуот котиби Берик Уали.

«Давлат раҳбари ҳар куни турли манбалардан кўплаб маълумотлар олади. Президент шунингдек, янги алоқа воситалари — Интернет ресурслари ва ижтимоий тармоқлар билан ҳам ишлайди.

Ахборот оқими кундан кунга ортиб бормоқда. Президент воқеалар тизгинини доимо қўлида ушлаб туриши керак. Давлат сиёсатининг устуворлиги аҳоли билан самарали мулоқот ўрнатиш, жамият билан мулоқотни йўлга қўйишдан иборат.

Қозоғистон Президенти яқинда бўлиб ўтган учрашувда раҳбарларга ижтимоий тармоқларда одамлар билан бевосита алоқа ўрнатиш учун кўпроқ иш қилишни топширди. Давлат раҳбари сифатида Қосим-Жомарт Токаев ўзи ўрнак бўлиб — Тwиттер ва Инстаграмда ўз саҳифасини очди.

Улар кўпроқ тизимли ишлашни талаб қиладиган қимматли ва муҳим маълумотларни ўз ичига олади. Шунинг учун Давлат раҳбари Президентнинг виртуал қабулхонасини очишга буйруқ берди, бу ерда одамлар расмий сўровлар билан мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Ҳар бир мурожаат Президент ва унинг топшириғига биноан – Маъмурият ходимлари томонидан кўриб чиқилади.

Виртуал қабулхона, албатта, Давлат бошлиғига уларни тезкор ҳал қилиш учун энг долзарб ижтимоий муаммоларни аниқлашга ёрдам беради», — деб ёзади Берик Уали ўзининг Facebook саҳифасида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг