Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Корея ярим оролини денуклеаризация қилиш тарафдори

Ўзбекистон Корея ярим оролини денуклеаризация қилиш тарафдори

Ўзбекистон Республикаси 2018 йил 18-20 сентябрь кунлари Пхенян шаҳрида бўлиб ўтган Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин ва КХДР Давлат кенгаши Раиси Ким Чен Ин иштирокидаги саммитнинг тарихий якунларини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Эришилган келишувлар икки давлат лидерларининг конструктив алоқалар ҳамда кореялараро муносабатларни сифат жиҳатдан янги ўзаро ишонч, дўстлик ва ҳамкорлик асосида шакллантириш борасидаги қатъий қарори ва қобилиятидан гувоҳлик бермоқда.

Ўзбекистон Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудудни ташкил этиш ташаббускори сифатида Корея ярим оролини тўлиқ денуклеаризация қилиш борасидаги томонлар кўрсатган сиёсий ирода ва уларнинг интилишларини юксак баҳолайди.

Ўзбекистон саммитда қабул қилинган Пхенян декларацияси қоидаларининг амалда ҳаётга татбиқ этилиши шубҳасиз минтақада ўзаро ишонч, мустаҳкам тинчлик ва барқарорни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг