Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Парагвайда янги президент сайланди

Парагвайда янги президент сайланди

Фото:«Globallookpress.com»

22 апрель куни Парагвайда президент сайлови бўлиб ўтди. Унда «Колорадо» партиясидан бўлган номзод Марио Абдо Бенитес ютиб чиқди. Бу ҳақда Парагвай олий сайлов суди бошлиғининг эълонига таяниб, «Aif.ru» хабар бермоқда.

«Республика президенти этиб жаноб Марио Абдо Бенитес сайланди», — деб эълон қилди олий сайлов суди бошлиғи Хайме Бестар. 96,6 фоиз бюллетен кўриб чиқилгач, Абдо 46,6 фоиз овозга эга бўлган. Янги президент 2018 йилнинг августидан ўз фаолиятини бошлайди.

Маълумот учун, Абдо Бенитес Парагвайни 1954 — 1989-йилларда бошқарган Алфредо Стесснернинг ўғли. 2015 — 2016-йилларда Абдо Парагвай сенати раҳбари бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг