Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Париждаги портлашда тўрт киши ҳалок бўлди

Париждаги портлашда тўрт киши ҳалок бўлди

Фото: «РИА Новости»

Париж шаҳрида бугун, 12 январь куни кучли портлаш рўй берди.

Ҳодиса тафсилотларига кўра, Париж марказидаги Рю-де-Тревиз кўчасида жойлашган новвойхонада юз берган портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.

Дастлаб, портлаш оқибатида 30 киши жабрлангани, бир неча кишининг аҳволи оғир экани маълум қилинганди. Сўнгги хабарларга кўра, юз берган портлаш ва унинг оқибатида юзага келган ёнғинда тўрт киши, хусусан, икки ўт ўчирувчи ҳалок бўлган.

Воқеа жойига Франция бош вазири Эдуард Филипп, ички ишлар вазири Кристоф Кастанер ва Париж шаҳри мэри Анн Идальго етиб боришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг