Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Перуда тўққиз киши овқатдан заҳарланиб ҳалок бўлди

Перуда тўққиз киши овқатдан заҳарланиб ҳалок бўлди

Фото:«Haberler»

«Перуда дафн маросимида тортилган таомдан тўққиз киши заҳарланиб ҳалок бўлди», — дея хабар беради «Hurriyet.com.tr» сайти.

Воқеа мамлакат жанубидаги Аякучо шаҳрида ўтказилган дафн маросимида содир бўлган.

Минтақавий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Жон Тинконинг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар гўшт аралаштирилган жўхоридан заҳарланган.

Ўша таомдан тановул қилган 20 киши ҳам ошқозонидан шикоят қилиб шифохонага ётқизилган.

Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошлаб юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг