Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Помпео: «Бу Эроннинг иши ва нима учун қилганини биламиз»

Помпео: «Бу Эроннинг иши ва нима учун қилганини биламиз»

Фото: «BBC»

Бирлашган Араб Амирликлари қирғоқлари яқинида нефть танкерларига Эрон ҳужум қилган, форсларнинг мақсади жаҳонда нефть нархини ошириш эди — бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео баёнот берди.

Помпео, қолаверса, АҚШ президентининг хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон ҳам Эроннинг ҳодисаларга дахлдорлиги бўйича далилларга эга, деди.

Эслатиб ўтамиз, Жон Болтон ҳам 29 май куни Абу-Дабидаги чиқишида Эронни айблаган, аммо Теҳронга қарши бирор асосли далилни илгари сура олмаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг