Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин ва Трамп иккинчи марта учрашадими?

Путин ва Трамп иккинчи марта учрашадими?

Фото: «РИА Новости»

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг айтишича, Путин ва Трампнинг иккинчи учрашувига ҳали тайёргарлик бошланмаган. Бу ҳақда «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Иккала давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашуви шу йил 11 ноябрь куни Париж шаҳрида Биринчи жаҳон уруши тугаганининг 100 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тадбир доирасида бўлиши ҳам номаълум.

«Парижда ўтказиладиган қандайдир аниқ тадбир, аниқ учрашув ҳақида ҳозирдан бирор нарса дейиш қийин. Чунки биз ҳозир ушбу учрашувда неча киши қатнашишини аниқ билмаймиз. Аммо Парижга 50 нафар ёки ундан кўпроқ раҳбарлар бориши ҳақида айтишяпти», – деган Ушаков журналистларнинг мавзуга доир саволларига жавоб қайтара туриб.

Аввалроқ Россия 11 ноябрь куни Парижга бориш таклифига ижобий жавоб қайтариши айтилган эди.

Айни дамда Ушаковнинг таъкидлашича, учрашув тадориги ҳақида гапиришга ҳали эрта.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг