Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путиннинг «қўрқинчли» баёноти

Путиннинг «қўрқинчли» баёноти

Фото: «Звезда» телеканали

«Daily Express» ёзишича, Россия президенти Владимир Путин «Армия-2022» форумидаги нутқида «қўрқинчли» баёнот қилди: Россия ўз қуролларини дунёдаги барча иттифоқчилари билан баҳам кўришга тайёр.

Нашр учун мақолани ёзган Мэтю Дули Ғарб мамлакатлари, масалан, Эрон ва Шимолий Корея замонавий қуролга эга бўлишига узоқ йиллардан бери қаршилик кўрсатиб келишига эътибор қаратган. Шу боис Россия бу каби мамлакатларга ўқ отар қуроллардан тортиб зирҳли техника, артиллерия, жанговар авиация ва учувчисиз қурилмаларни етказиб беришга шайлиги хавотирга солмай қўймайди.

Муаллифнинг қайд этишича, Россия томонидан Ғарбга душман мамлакатларга қурол етказиб берилишини провокация сифатида баҳолаш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг