Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон - Тожикистон чегарасида яна можаро бўлиб ўтди

Қирғизистон - Тожикистон чегарасида яна можаро бўлиб ўтди

Фото: elgezit.kg

Қирғизистоннинг Баткен вилоятидаги Таш-Тумшуқ қишлоғидан ўтган Тожикистон билан чегарада можаро бўлиб ўтди.

Хабар қилинишича, тожикистонликлар чегарадаги баҳсли ҳудудга асфалт ётқизиш ишларини бошлаб юборишган. Қирғизистон чегарачиларининг огоҳлантиришига қарамай, йўл қурилиши ишлари тўхтатилмаган. Аксинча, тожикистонликлар қирғиз чегарачиларига тош ота бошлагач, ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узилган.

Можаро оқибатида ҳар икки томондан ҳам жабрланганлар йўқ. Интернетда жанжал тасвирланган видео пайдо бўлди.

Видеода ҳар икки томондан эркаклар баланд овозда баҳслашгани тасвирланган. Шунингдек чегарачилар, полиция ва вазиятни барқарорлаштириш учун келган маҳаллий ҳокимият вакиллари кўринади.

Қирғизистон томони хабар қилишича, музокаралардан сўнг чегарадаги вазият барқарорлашган. Асфалт ётқизиш ишлари эса тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, бир ой муқаддам Тожикистоннинг Ворух ва Қирғизистоннинг Аксай қишлоғи аҳолиси ўртасида келишмовчилик натижасида чегарадаги вазият кескинлашган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг