Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қодиров Парижда одамларга ҳужум қилган чеченистонлик масаласида Франция жамиятини айблади

Қодиров Парижда одамларга ҳужум қилган чеченистонлик масаласида Франция жамиятини айблади

Фото:«Screen-ad.ru»

Франция пойтахти Париж шаҳрида асли чеченистонлик бўлган  21 яшар Ҳамзат Азимовнинг қуролли ҳужуми натижасида бир киши ҳалок бўлгани ва тўрт киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров мазкур масала  юзасидан ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар бермоқда.

Маълумки, Азимов 2010 йилдан Франция фуқароси саналади. Қодировнинг фикрича, жиноятчининг мазкур ишида бевосита француз жамияти айбдор. Чунки унинг дунёқараши айнан ана шу жамиятда шаклланган. Азимов 14 ёшида Россия паспортини олган, аммо кўп ўтмай француз фуқаролигини олгач, бу ҳужжат ўз кучини йўқотган. Шунингдек, Қодиров Азимовнинг Франция ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан алоқалари бўлиши мумкинлигини таъкидлаган ва бу шубҳаларни келтириб чиқармоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг