Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистон президенти сифатида қасамёд қилди

Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистон президенти сифатида қасамёд қилди

Фото : «NewTimes.kz»

Қозоғистон Республикаси президенти вазифасини вақтинча бажариб турувчи Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистон халқига содиқ бўлишга қасамёд қилди.

19 март санасида Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиққанини расман маълум қилган эди. Давлат раҳбари вазифасини вақтинча бажарадиган Қосим-Жомарт Токаев бугун, 20 март санасида қасамёд қилди.

Қасамёд қилиш вақтида Токаев ўнг қўлини Қозоғистон республикаси конституцияси устига қўйган ва давлат тилида қасамёд матнини тилга олган:

— Қозоғистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Қозоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига қатъий амал қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга, Қозоғистон Республикаси Президенти сифатида зиммамга юклатилган юқори талабни сидқидилдан бажаришга тантанали равишда қасамёд қиламан, — дейди Токаев.

Қозоғистон республикасининг янги президенти шундан сўнг давлат байроғи ёнига келган ва уни ўпган. Конституцияга кўра шундан сўнг давлат раҳбари Қозоғистон республикаси конституциясининг кафилига айланади.

Тантанали маросимда Қозоғистон республикасининг биринчи президенти — Элбоши Нурсултон Назарбоев ҳам иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг