Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонлик бизнесменлар Тожикистонга 18,8 млн долларлик сармоя киритмоқда

Қозоғистонлик бизнесменлар Тожикистонга 18,8 млн долларлик сармоя киритмоқда

Фото:«Kazakh-tv.kz»

Душанбеда Қозоғистон Ташқи савдо палатаси томонидан ташкил этилган савдо-иқтисодий миссия натижаларига кўра, 18,8 миллион долларлик учта йирик битим имзоланди. Бу ҳақда «Казинформ» Қозоғистон ташқи савдо палатасига таянган ҳолда хабар берди.

Миссия Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Қозоғистон Республикаси элчихонаси ҳамда Қозоғистон Ташқи савдо палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Қозоғистон делегацияси муҳандислик, қурилиш ва озиқ-овқат саноати соҳасида 20 та йирик ишлаб чиқарувчилар билан иштирок этди. Тожикистон томондан транспорт, иқтисодий ривожланиш, молия, саноат, энергетика ҳамда соғлиқни сақлаш вазирликлари вакилларидан иборат делегация қатнашди. Бизнес вакиллар ўртасида 50 та «JAC» бренди остидаги автомобилларни етказиб беришга шартнома тузилди.

«Hyundai Com Trans Kazakhstan» компанияси «Hyundai» брендини 18 миллион долларга сотди, «Mega SMART» компанияси эса Тожикистонга мебель маҳсулотларини етказиб бериш учун 300 минг долларлик шартнома имзолади.

Бундан ташқари «Актобе» темир йўл цехи ва «Тожикистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ўртасида муваффақиятли музокаралар ҳам бўлиб ўтди. Унга кўра, томонлар жорий йил давомида 6 тонна релсни етказиб беришга келишиб олдилар.

Шунингдек, учрашув давомида «Жас-Канат 2006», «Концерн «Цесна-Астык», «Янги Алжан мебель комбинати», «DUMAN», «Higer Quazar» ва «Тиккурила» компанияси вакиллари Тожикистоннинг йирик савдо тармоқлари «Ашан» ва «Пайкар»га ташриф буюришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг