Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рим папаси Франциск шифохонага тушиб қолди

Рим папаси Франциск шифохонага тушиб қолди

Рим папаси Франциск шифохонага ётқизилди. У тиббиёт муассасасида текширув амалиётларидан ўтади.

Бу ҳақда папанинг матбуот котиби Маттео Брунига асосланиб Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Aгентлик маълумотларига кўра, 86 ёшга тўлган Рим папаси 29 март куни ҳафталик умумий аудитория йиғилишида иштирок этган ва соғлом тарзда намоён бўлган.

Эслатиб ўтамиз, папа Франциск 1936 йилда Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда туғилган. Католикларнинг юқори лавозимига эса 2013 йилда ўтирган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг