Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Римда сайёҳлар соҳилдан 30 кг тош ўғирлаб қўлга тушди

Римда сайёҳлар соҳилдан 30 кг тош ўғирлаб қўлга тушди

Фото: «versiya.info»

Италиянинг Рим шаҳрида эр-хотин сайёҳ соҳилдаги тошларни эсдалик совға сифатида уйига олиб кетаётганда қўлга олинди, деб хабар қилмоқда «РИА Новости».

Жуфтлик умумий оғирлиги 30 кг. бўлган тошларнинг ҳар бирини алоҳида пластик пакетларга солиб, саёҳатдан эсдалик сифатида яқинларига совға қилмоқчи бўлган. Уларни Сардиниядан чиқиб кетаётганда Олбия портида тўхтатишган ва тинтув натижасида машина ўриндиқлари орасига яширилган 30 кг. тошни топишган.

Сайёҳлар 900 евро жаримага тортилган. Тошлар эса соҳилга қайтариш учун олиб қолинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг