Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия ракеталари АҚШга неча дақиқада етиб боради?

Россия ракеталари АҚШга неча дақиқада етиб боради?

Фото: «РИА Новости»

АҚШ Қуролли кучлари Шимолий қўмондонлиги раҳбари, генерал Терренс О'Шонессининг айтишича, Россиянинг гипертовуш тезлигидаги «Авангард» ракеталари АҚШ ҳудудига 15 дақиқа ичида етиб боришга қодир. Бу ҳақда «The Washington Times» хабар берди.

Қўмондоннинг таъкидлашича, бу Москванинг АҚШ ичкарисигача етиб бора олувчи илк ноядровий қуролидир.

— Россиянинг ноядровий салоҳияти ошиб бориши рақибни низони кенгайтиришдан қайтариб, Москвага уни ўз фойдасига ҳал қилиш имконини тақдим этади, — дея иқрор бўлди генерал.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин роппа-роса бир йил аввал (2018 йилнинг 2 март куни) Федерал йиғин мажлисида ушбу ракетанинг имкониятларига тўхталиб ўтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг