Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда самолёт ҳалокатга учради

Россияда самолёт ҳалокатга учради

Фото: «Haber7.com»

«Россия пойтахти Москва шаҳри яқинида «Zlin-326» самолётининг ҳалокатга учраши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди», дея хабар беради «Haber7».

Ҳодиса Серпухов туманидаги Дракино қишлоғи яқинида содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган. Улардан бири авиацион акробатика бўйича жаҳон чемпиони Игорь Турик.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келган.

Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг