Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда йўлдаги тиқилинчни йўқотиш учун чорраҳаларни пулли қилишмоқчи

Россияда йўлдаги тиқилинчни йўқотиш учун чорраҳаларни пулли қилишмоқчи

Фото: «РИА Новости»

Россияда 2020 йилда чорраҳалардан маълум вақтда ўтишни пулли қилишмоқчи. Россияликлар шу тариқа йўллардаги тиқилинчни йўқотишни мақсад қилишган.

РИА Новости томонидан маълум қилинишича, чорраҳалар пулли бўлгандан сўнг ҳайдовчилар йўналишни чуқур ўйлаб танлашади. Бу эса йўллардаги тиқилинчни 10-20 фоизга камайтиради. Таҳминан 10 фоиз ҳайдовчилар ҳаракатланиш учун муқобил йўналишни танлайди ва чорраҳада пул тўлаб ўтмоқчи бўлганларнинг вақти тежалади.

2020 йилда «Ақлли шаҳар» лойиҳаси остида Липецк, Нижний Новгород ёки Ульяновск шаҳарларида ушбу тажриба синовдан ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг