Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сариқ нимчалилар» Франциядаги йўл камераларининг 60 фоизини ишдан чиқаришди

«Сариқ нимчалилар» Франциядаги йўл камераларининг 60 фоизини ишдан чиқаришди

«Сариқ нимчалилар» Ниццада ишдан чиқарган камера.

Фото: EPA

Франциядаги «cариқ нимчалилар» ҳаракати қатнашчилари йўлларда тезликни оширганликни қайд қилувчи камераларнинг 60 фоизини ишдан чиқаришди. Франция Ички ишлар вазири Кристоф Кастанье бу ҳақда BBC га маълум қилди.

Мамлакат бўйлаб 3,2 мингтадан зиёд тезликни оширганликни қайд қилувчи камералар ўрнатилган. «Сариқ нимчалилар» намойишлари пайтида камераларнинг ярмидан кўпи ишдан чиққан: улар ёпишқоқ тасма билан ёпиб ёки бўяб ташланяпти — аксарият шаҳарларда шу тахлит тартиббузарлик кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, Франция ҳукумати 2018 йил бошида автомобиль йўлларидаги ҳаракатланиш тезлигини 90 дан 80 километр соатга пасайтиргани кўплаб ҳайдовчиларнинг норозилигига сабаб бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг