Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони Эрон билан урушмоқчи эмас

Саудия Арабистони Эрон билан урушмоқчи эмас

Фото: «Azon.uz»

Саудия Арабистони нима қилиб бўлса ҳам, Яқин Шарқ минтақасида уруш чиқишининг олдини олишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил Жубайр маълум қилди, дея хабар бермоқда DW.

«Минтақадаги уруш ҳамма учун зарар келтиради ва биз нима қилиб бўлса ҳам, урушнинг олдини олишни истаймиз», – дейди Одил Жубайр.

Унинг таъкидлашича, агар Эрон раҳбарияти вазият барқарорлашини истаса, босиқ бўлиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони минтақада Эроннинг таъсири ошишини истамайди ҳамда Теҳронни Ямандаги исёнчи ҳусийларни қўллаб-қувватлашда айблаб келади. Хусусан, Саудия Арабистони яқинда ҳусийларнинг Saudi Aramco давлат компаниясининг нефть қувурига ҳужумида Эроннинг қўли борлигини таъкидлаб, ҳусийлар айнан Теҳроннинг кўрсатмасига биноан ҳужум уюштирганини маълум қилди.

Эрон эса бу ҳужумга алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг