Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони Яманга ҳаво ҳужуми уюштирди

Саудия Арабистони Яманга ҳаво ҳужуми уюштирди

Фото:«VistaNews.ru»

«Саудия Арабистони Яман шимолига ҳаво ҳужуми уюштирди. Ўша ҳудудда тўй бўлаётган эди. Камида 20 киши ҳалок бўлди, 40 киши яраланди», — дея хабар беради «Hurriyet» нашри.

Саудия Арабистони бошчилигидаги каолицион кучлар Яманнинг Ҳажжа туманига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида болалар ҳам ҳалок бўлган. Ҳужум пайтида Ҳажжа туманида тўй бўлаётган эди. Келин ҳам қурбон бўлган.

Ўтган ҳафта жума куни ҳам худди шундай ҳужум оқибатида 18 киши ҳалок бўлган эди.

БМТ маълумотларига кўра, Саудия Арабистони уюштираётган ҳарбий амалиётлар жами 10 мингдан зиёд кишининг умрига зомин бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг