Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия ҳукумати аёлларга илк бор маҳрамсиз Ҳаж қилишга рухсат берди

Саудия ҳукумати аёлларга илк бор маҳрамсиз Ҳаж қилишга рухсат берди

Саудия Арабистони ҳукумати илк бор аёлларга маҳрам – яқин қариндоши – эркак ҳамроҳисиз Ҳаж қилишга рухсат бермоқда. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра (кичик зиёрат) вазирлиги расмий сайтида пайшанба куни чоп этилган хабарда айтилади.

Саудия Арабистони вазирлиги жорий мавсумда Ҳаж зиёратига бориш истагида бўлганлар, жумладан, саудиялик аёллар ва Подшоҳликда яшаш учун рухсатномага эга бўлган мусулмон аёлларни муддатидан олдин рўйхатга олиш имкониятини эълон қилди. Рўйхатга олиш қоидаларига кўра, электрон шаклда тўлдириладиган аризада ҳамроҳлик қилувчи шахс ёки маҳрам (эр, ака, ота ёки ўғил) кўрсатилиши мажбурий эди. Бу ҳолат номзоднинг «ўз ихтиёри»га боғлиқ экани ва анкетани тўлдирувчи аёлнинг хоҳиши билан ёзилиши қайд этилган.

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари бўйича вазир ўринбосари Абдел Фаттоҳ Машатнинг айтишича, мамлакат расмийлари «бу йил ҳаж зиёратига борувчи аёллар учун маҳрам бўлишини талаб қилмасликка» қарор қилган. Шу билан бирга, у бу ҳолатда мусулмон аёл «аёллар гуруҳи таркибида» ҳаж зиёратига бориши кераклигини таъкидлади.

2023 йилги Ҳажнинг асосий маросимлари июнь ойининг сўнгги ҳафтасида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг