Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия ҳукумати таркибида ўзгаришлар

Саудия ҳукумати таркибида ўзгаришлар

Фото: «Hurriyet»

Саудия Арабистони меҳнат ва ижтимоий тараққиёт вазири лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига ислом ишлари ва маданият вазири тайинланди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Қирол Салмон ибн Абдулазиз ол-Сауд меҳнат ва ижтимоий тараққиёт вазирини лавозимидан озод этишга, маданият ва ахборот вазирлигини иккига ажратишга ҳамда Макка ва муқаддас масканлар қироллик кенгашини тузишга қарор қилди.

Кенгашга валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон раис этиб тайинланди.

Эндиликда маданият вазири вазифасида фаолият юритадиган шаҳзода Бадр ибн Абдуллоҳ ибн Фарҳан ол-Сауд ўтган йили Леонардо да Винчининг Исо пайғамбарнинг тасвири туширилган «Салвадор Мунди» портретини сотиб олгани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг