Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудиялик аёллар энди самолёт ҳам бошқариши мумкин

Саудиялик аёллар энди самолёт ҳам бошқариши мумкин

Фото: «ntv.ru»

Аввалроқ Саудия Арабистонида аёлларнинг машина ҳайдашига рухсат берилгани ҳақида хабар берган эдик. Энди навбат самолётга. Саудиялик аёлларга ҳаво кемасини бошқаришга ҳам рухсат берилиши мумкин, дея хабар бермоқда «Haber7».

«Euronews» тарқатган хабарга кўра, тақиқ олиб ташланганидан сўнг юзлаб аёллар учувчи бўлиш мақсадида ад-Дамман шаҳридаги Оксфорд учувчилик академияси машғулотларида қатнашиш учун мурожаат қилган.

«Авваллари учувчи бўлишни орзу қилган аёллар бошқа давлатларга бориб ўқиб келишар эди. Бегона юртларга бориш аёлларга қийинчилик туғдирарди. Энди истеъдодли аёллар учун барча йўллар очилди», – дейди академияда ўқиш учун мурожаат қилганлардан бири.

Саудиялик биринчи учувчи аёл Ҳинд аз-Зоҳид 2005 йили Иорданиядаги Яқин Шарқ тижорат ва учувчилик академиясини тамомлаган эди. Лекин ўзи қизиққан касбда ишлай олмади.

2017 йили Ҳинд аз-Зоҳид «Дамман» аэропорти бошқарув кенгаши раислигига сайланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг