Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳар ҳокими ҳибсга олинди

Шаҳар ҳокими ҳибсга олинди

Фото: «Facebook»

Рига шаҳри ҳокими Нил Ушаков қамоққа олинди. Бу ҳақда «Life» ёзмоқда.

Амалдор қандай жиноятларда гумон қилинаётгани ҳали очиқланганича йўқ. Мамлакат Коррупцияга қарши кураш миллий бюроси ходимлари ҳокимликда ўтказган тинтувдан сўнг Ушаковнинг қўлига кишан солиб, тўғри тергов изоляторига олиб кетилгани эътиборга олинса, айблов пора ёки хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ бўлишининг эҳтимоли юқори.

Тинтув жараёнида ҳокимнинг компьютери, уяли телефони, флешка ва бошқа ҳужжатлари ҳам олиниб, тегишли орган ходимлари томонидан синчкилаб ўрганилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг